O'zbek Ўзбекча
Мессининг отаси «ПСЖ» билан музокаралар ҳақида: «Уйдирма. Мен сентябрдан бери Аргентинадаман»
Сешанба, 15 Декабр
1586

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси ўғлининг «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Аввалроқ El Chiringuito TV Мессининг отаси душанба куни Барселонада француз клуби вакиллари билан музокаралар олиб боргани ҳақида маълумот берганди.

«Ёлғон. Яна бир уйдирма. Мен сентябрдан бери Аргентинадаман. #Fakenews (Сохта хабар)», – деб ёзади Хорхе «инстаграм»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик форвард 2020 йил ёзида «Барселона»ни тарк этиш истагини билдирган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар