Италиянинг La Gazzeta dello Sport нашри бир қанча номинациялар бўйича А Сериянинг 2020 йилдаги энг яхшиларини эълон қилди.
2019/20 йилги мавсумда 3-ўринни эгаллаган ва Чемпионлар Лигасида чоракфиналгача етиб борган «Аталанта» йилнинг энг яхши жамоаси деб топилди.
Бундан ташқари яна қуйидаги номинацияларда ғолиблар аниқланди:
Энг яхши мураббий – Стефано Пиоли («Милан»)
«Афсона» соврини – Златан Ибраҳимович («Милан»)
Йил одами – Чиро Иммобиле («Лацио»).