O'zbek Ўзбекча
Ибраҳимович «Женоа»га қарши ўйинда майдонга тушмайди
Сешанба, 15 Декабр
3037

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Италия А Серияси 12-тури доирасидаги «Женоа»га қарши учрашувда майдонга тушмайди, дея хабар бермоқда таниқли журналист ва инсайдер Жанлуки Ди Марцио.

Манбанинг ёзишича, швециялик форвард жароҳатидан тикланиб жамоавий машғулотларга қўшилган бўлса-да, бош мураббий Стефано Пиоли 39 ёшли ҳужумчини майдонга тушириб, таваккал қилмоқчи эмас. Златандан ташқари Симон Кьер ҳам «Женоа»га қарши баҳсда майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов тўп сураётган «Женоа» клуби 16 декабрь, чоршанба куни ўз майдонида А Серия пешқадами «Милан»ни қабул қилади. Ўйин соат 00:45да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар