O'zbek Ўзбекча
Зидан: «Реал» «Аталанта»ни ҳурмат қилади, аммо мен учун ҳар доим навбатдаги ўйин муҳимроқ»
Душанба, 14 Декабр
3939

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар лигаси 1/8 финал қуръа ташлаш маросимидан кейин ушбу босқичдаги рақиб «Аталанта» ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Бу жамоа қандай кучга эканлигини жуда яхши биламиз. «Реал» бу рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлади. Аммо «Аталанта»га қарши ўйинимиз эртага эмас, февраль ойи охирида ўтади. Мен учун ҳар доим навбатдаги учрашувимиз энг муҳими», - дейди франциялик мутахассис.

Маълумот учун, «Реал» навбатдаги учрашувини Ла Лига доирасида эртага, 15 декабрь куни «Атлетик»ка қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар