O'zbek Ўзбекча
«Ўрунов ёшга ўхшайди, аммо у 4-5 ёшга катта». «Спартак» собиқ футболчиси Остоннинг 19 ёшда эканига шубҳа билдирди
Душанба, 14 Декабр
14227

Москванинг «Спартак» клуби собиқ футболчиси, ҳозирда СКА клуби бош мураббий сифатида ишлаётган Сергей Юран «Спартак» директори лавозимини тарк этаётган Шамил Газизовнинг Остон Ўруновни Москва клубига таклиф этгани ҳақида фикр билдириб, ўзбекистонлик футболчининг 19 ёшда эканига шубҳа қилди.

- Газизов «Уфа»дан таклиф этган футболчи ёшга ўхшайди, аммо ҳамма биладики, у 4-5 ёшга катта. 

– Остон Ўрунов паспортда кўрсатилган ёшидан каттами?

- Энди, Ўзбекистонда... Аслини олганда, бу сир эмас. Эшитганларимдан келиб чиқсам, ҳаммаси аниқ кўриниб турибди, - дейди Юран «Матч Премьер» телеканали эфирида.

Маълумот учун, Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабрь куни туғилган. 19 ёшли футболчи «Спартак»ка ўтганга қадар Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, миллий жамоалари ҳамда «Навбаҳор», «Локомотив» ва «Уфа» клубларида тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар