O'zbek Ўзбекча
Куман: «ПСЖ» ва «Барса» - тенгкучли жамоалар. Улар каби биз ҳам финалга чиқишни истаймиз»
Душанба, 14 Декабр
2066

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги рақиб «ПСЖ» ҳақида ўз фикрини билдирди. 

«ПСЖ» биз аввал учрашган кучли рақиб саналади. Улар каби биз ҳам кучлимиз, шундай экан тенг кучга эга рақиблар жуфтлиги деса бўлади. 

«ПСЖ» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун сўнгги йилларда катта харажатларга қўл урди. Ўтган мавсумда финалга чиқилгани ҳам бежизга эмас. Улар ҳар доим финалда тўп суришни исташади. Парижликлар сингари биз ҳам финалда ўйнашни хоҳлаймиз. Бу баҳсларда юқори даражали тенг ўйин гувоҳига айлансак керак», - дейди Куман.

Маълумот учун, февраль ойида ўтадиган «Барселона» - «ПСЖ» ўртасидаги дастлабки ўйин Каталонияда ўтса, жавоб баҳси Парижда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар