O'zbek Ўзбекча
Куман: «Месси яна ўйин натижасини ҳал қилди. Ғалабaга муносиб эдик»
Душанба, 14 Декабр
2996

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган «Леванте»га (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз яхшироқ кўриндик. Ғалабага муносиб эдик. Олдинда кўплаб ўйинлар бор. Агар самарадорлик даражасини кўтарадиган бўлсак, кўпроқ нарсага эришамиз.

Мессига кўп имконият берилмади, аммо у яна ўйин натижасини ҳал қилди. 

Агар вақт оз қолган бўлса ва рақиб ҳужумда футболчиларни кўпайтириб босим ўтказса, натижани ҳимоя қилиш керак. 1:0 ҳисобида олдинда бораётганингизда, ҳисобни сақлаб қолиш керак бўлган бир вазият бўлади.

Рики Пуч? Дуранг қайд этилаётганда уни майдонга туширмоқчи эдим. Гол урганимиздан кейин эса қарорим ўзгарди. Баъзи нарсалар матбуотга ошкор бўлганини биламан, аммо бу ҳақда гапиришни истамайман», – дея Куманнинг сўзларини келтиради El Chiringuito TV.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар