O'zbek Ўзбекча
France Football нашри барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиларини эълон қилди
Душанба, 14 Декабр
7840

France Football нашри барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиларини эълон қилди. 

«Милан», «Рома» клублари  ва Бразилия миллий жамоасининг собиқ аъзоси Кафу энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси, Италия миллий жамоаси ва «Милан»нинг собиқ футболчиси Паоло Мальдини энг яхши чап қанот ҳимоячиси, Германия миллий жамоасининг собиқ вакили, 1974 йилги жаҳон чемпиони Франц Беккенбауэр эса энг яхши марказий ҳимоячи деб топилди.

Шу тариқа рамзий терма жамоа қуйидаги футболчилардан ташкил топди: Лев Яшин (СССР) — Паоло Мальдини (Италия), Франц Беккенбауэр (ГФР), Кафу (Бразилия) — Лоттар Маттеус (ГФР), Хави (Испания), Диего Марадона (Аргентина), Пеле (Бразилия) — Криштиану Роналду (Португалия), Роналдо (Бразилия), Лионель Месси (Аргентина).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар