O'zbek Ўзбекча
Берт Ван Марвейк БАА миллий жамоаси бош мураббийига айланди
Душанба, 14 Декабр
1665

Бирлашган Араб Амирликлари футбол ассоциацияси Берт Ван Марвейк миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.

Нидерландиялик мураббий 2019 йилда Форс кўрфази кубогидаги муваффақиятсизликдан кейин истеъфога чиқарилганди. Ўтган бир йил ичида миллий жамоани Хорхе Луис Пинто бошқарган бўлса-да, колумбиялик мутахассис қўл остида амирликлар расмий ўйин эмас, фақат ўртоқлик баҳсларида майдонга тушди. БАА Пинто бошқарувидаги сўнгги ўйинда Тожикистон миллий жамоасини 3:2 ҳисобида қийинчилик билан мағлуб этганди. Ундан аввал эса октябрь ойида Ўзбекистон миллий жамоасига 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Маълумот учун, Нидерландия миллий жамоасининг 68 ёшли собиқ мураббийи БААдан ташқари ОФКга аъзо яна икки жамоа – Саудия Арабистони ва Австралия миллий жамоасида фаолият юритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар