O'zbek Ўзбекча
Зидан: «Мамнунман. Рақибда фақат битта имконият бўлди»
Якшанба, 13 Декабр
3915

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган «Атлетико»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Худди Чемпионлар Лигасида бўлгани каби бугунги ўйинимиздан ҳам мамнунман. 26та ўйиндан бери мағлуб бўлмаган (Ла Лигада) «Атлетико»ни мағлуб этдик.

Ўйин давомида майдоннинг барча қисмларида босим ўтказдик. Рақибни тинч қўймадик. Ўйинни жуда яхши назорат қилдик. «Атлетико» фақат битта имконият бўлди – Саулда.

Кроос ва Модрич? Улар бизга рақиб дарвозасига йўл топиш учун керак эди. Тез ўйнаб, диагональ паслар билан бўшлиқлар топдик. Уларнинг иккаласи ҳам ажойиб футболчилар. Бензема ҳам. Васкес ажойиб ўйин кўрсатди. Карвахал, Варан ва сардоримиз Рамос. Ҳа, ҳаммаси жойида!

Бурилишми? Кўрамиз, Сўнгги 3та ўйинни таркибдаги кичик ўзгаришлар билан ўтказдик, аммо барчага имкон бераман», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

Ўхшаш янгиликлар