O'zbek Ўзбекча
Ҳуммельс 1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг «Боруссия»нинг тактикасини танқид қилди 
Якшанба, 13 Декабр
3209

«Боруссия» Д ҳимоячиси Матс Ҳуммельс Бундеслиганинг 11-турида  «Штутгарт»дан (1:5) учралган қақшатқич мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биз доим кичик ва тор ҳудудларда ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бунда тўпни йўқотиш хавфи жуда катта. Агар бу тактика ишласа, чиройли футболга ўхшайди. Аммо бу камдан кам ҳолларда бўлади. Бу жуда катта маҳорат талаб қилади.

Бугун жуда кўп хатолар юз берди. Биринчи бўлимда ҳам яхши ҳаракат қилмадик. Ҳатто 1:1 ҳисобидан хурсанд бўлиб, танаффусга чиқдик. 

«Штутгарт» қойилмақом ишлади. Улар яхши режага эга эдилар. Тажовузкор ўйнаб, муваффақиятга эришишди. Биз эса йўқ», – дея Ҳуммельснинг сўзларини келтиради Sky Germany.

Ўхшаш янгиликлар