O'zbek Ўзбекча
Рамос «Мадрид дербиси»даги ўйинлар сони бўйича «Реал» рекордчисига айланди
Якшанба, 13 Декабр
2689

«Реал» сардори Серхио Рамос Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган «Атлетико»га (2:0) қарши баҳсда майдонга тушди.

Mister Chip'нинг маълумотига кўра, 34 ёшли ҳимоячи «Мадрид дербиси»даги 43-ўйинини ўтказиб, ушбу кўрсаткич борасида «қаймоқранглилар»нинг рекордчисига айланди.

«Реал» сафида дербидаги ўйинлар сони бўйича кейинги ўринларни Маноло Санчис (42), Франсиско Хенто (42) ва Карим Бензема (35) эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар