O'zbek Ўзбекча
Энтони Жошуа учта чемпионлик камарини ҳимоя қилди 
Якшанба, 13 Декабр
6789

Британиялик боксчи Энтони Жошуа супероғир вазн тоифасида нуфузли бокс версиялари бўйича учта чемпионлик камарини ҳимоя қила олди. У Лондонда ўтган 12 раундлик жангда болгариялик Кубрат Пулев устидан нокаут билан ғалабага эришди.

Жошуа жангнинг 9-раундида рақибини нокаутга жўнатди. Боксчи WBA, WBO ва IBF версиялари бўйича чемпионлик унвонларини биринчи марта ҳимоялади. Жошуа ушбу камарларни 2019 йил декабрда америкалик Энди Руисга қарши реванш-жангдаги ғалабасидан кейин қайтариб олганди. Боксчилар ўртасида 2019 йил июнда ўтган илк жангда Руис техник нокаут билан 7-раундда ғалаба қозонганди. Жошуа бу мағлубиятигача IBF камарини 6 марта, WBA камарини 3 марта ва WBO камарини бир марта ҳимоялай олган.

Эндиликда 31 ёшли Жошуанинг ҳисобида 24та ғалаба ва битта мағлубият бор.

39 ёшли Пулев эса фаолиятидаги 2-мағлубиятга учради. Унинг ҳисобида 28та ғалаба бор. Болгариялик боксчи ушбу жангни IBF чемпионлик унвонига даъвогар сифатида ўтказган. 

Супероғир вазн тоифасидаги тўртинчли нуфузли версия – WBC’да британиялик Тайсон Фюри чемпион ҳисобланади. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар