O'zbek Ўзбекча
Бензема «Реал»да ўйнаган легионерлар ичида рекордчига айланди
Якшанба, 13 Декабр
5100

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган «Атлетико»га (2:0) қарши баҳсда майдонга тушди.

32 ёшли французнинг «қироллик клуби»даги ўйинлари 528тага етди ва у жамоа тарихида энг кўп баҳсда майдонга тушган легионерга айланди. Бунгача рекорд бразилиялик ҳимоячи Роберто Карлосга (527) тегишли эди.

Маълумот учун, Бензема «Реал»да 2009 йилдан бери ҳаракат қилади ва ҳозиргача жамоа билан 4 бор ЕЧЛда, 3 марта Ла Лигада ғолиб бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар