O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон кубоги. «Насаф» 107-дақиқадаги гол эвазига «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, яримфиналга чиқди
Шанба, 12 Декабр
3759

Ўзбекистон кубоги чоракфинали доирасида «Навбаҳор» «Насаф»га қарши майдонга тушди.

Наманганда ўтган «Навбаҳор» «Насаф» баҳси чоракфинал эмас, финал даражасида ўтди. Учрашувда ҳисобни қаршиликлар яримҳимоячиси Марко Станоевич очган бўлса, 90+6-дақиқада Шохруҳ Маҳмудхожиев жарима зарбасидан супергол киритиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, Зокир Қодиров жамоаларни қўшимча бўлимларга таклиф этди. Қуюқ туман остида 107-дақиқада Норчаевнинг голи «Насаф»га яримфинал йўлланмасини тақдим этди.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал. 12 декабрь (шанба)
«Навбаҳор» - «Насаф» - 1:2
Гол
: Шохруҳ Маҳмудхожиев 90+6 - Марко Станоевич 16, Ҳусайн Норчаев 107.
Ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Панчшанбе, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев (70.Аббосжон Ғуломов, 88), 18.Сардор Теляков (5.Ғиёсжон Комилов, 88), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов (25.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 81), 22. Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 95.Забиҳулло Ўринбоев.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 10.Бобур Абдухолиқов (19.Ҳусайн Норчаев, 80), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Ислом Кенжабоев, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (7.Дилшод Раҳматуллаев, 80), 92.Умар Эшмуродов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар