O'zbek Ўзбекча
«Реал» «Тоттенҳэм»дан футболчисини қайтармоқчи
Шанба, 12 Декабр
18534

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида «Тоттенҳэм»дан Серхио Регилонни қайтаришни режалаштирмоқда.

TalkSport’нинг ёзишича, Мадрид клуби 23 ёшли испаниялик тарбияланувчисининг Лондон клуби сафида кўрсатаётган ўйинлари сабабли Регилонни яна Ла Лигага қайтармоқчи. Қолаверса, жамоанинг 33 ёшли бразилиялик ҳимоячиси Марселонинг ўйинида пасайиш юз бергани ҳам клуб раҳбариятини Серхиони «Реал»га қайтариш имкониятларини кўриб чиқишга сабаб бўлмоқда.

Қайд этиш жоиз, «Тоттенҳэм» ёзги трансфер ойнасида Регилонни 30 миллион еврога сотиб олган бўлса-да, келишувда ҳимоячини 45 миллион еврога қайта сотиб олиш шарти ҳам киритилган. «Реал» ушбу банддан фойдаланиб, Регилонни Мадридга қайтармоқчи.

Маълумот учун, Серхио Регилон «Тоттенҳэм»да ўтказган 12 ўйинида 3та голли узатмага муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар