O'zbek Ўзбекча
Газизов: «Остонга мослашиш учун вақт керак»
Шанба, 12 Декабр
4134

«Спартак»нинг собиқ бош директори Шамиль Газизов жамоа яримҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақида фикр билдирди.

«Спартак»да ҳар доим қийин. Келиши билан натижа кўрсатадиган футболчилар жуда кам. Янгилардан фақат Мозес келгач, маълум балл ва коэффициентлар беряпти. Бу унинг савиясини кўрсатади. Ҳатто Кокорин ҳам қийналмоқда. Фикримча, у – Россиянинг энг кучли футболчилардан бири.

Остонга келсак, у – ёш йигит ва унга мослашиш учун вақт керак. Футболчиларни қандай баҳолашни мураббийдан сўрашингиз керак. Билишимча, Тедеско уларни юқори баҳолайди», – дея Газизовнинг сўзларини келтиради Sport24.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар