O'zbek Ўзбекча
«Барселона» футболчилари маош ва бонуслардан 172 миллион евро қисқартирилишига рози бўлишди
Шанба, 12 Декабр
2225

«Барселона» клуби раҳбарияти ва футболчилар ўртасида узоқ кечган музокаралардан кейин жамоа ўйинчилари маошларнинг вақтинча қисқартирилишига рози бўлишди.

Cadena COPE’нинг ёзишича, футболчилар бир овоздан розилик билдиргач, шундай қарорга келинган. Шундай қилиб, Каталония клуби январь ойида молиявий инқироздан қутилиб қолади ва жорий йилда 122 миллион еврони тежайди. Қайд этилишича, клуб ушбу маблағларни 3-4 йил ичида футболчиларга қайтариб беришни мақсад қилган.

Шунингдек, 50 миллион евро бонуслардан ҳам тежалиб, ушбу маблағ ҳам 3 йил ичида клуб томонидан футболчилар ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар