O'zbek Ўзбекча
Артур: «Месси «Барса»дан кетмоқчи экани мени ажаблантирмади»
Шанба, 12 Декабр
6925

Ёзги трансфер ойнасида «Барселона»дан «Ювентус»га ўтган бразилиялик яримҳимоячи Артур Рамос собиқ клубдоши Лионель Мессининг Каталония жамоасини тарк этмоқчи эканлиги борасида ўз фикрини билдирди.

«Лео «Барселона» тарихидаги буюк футболчи. У ўз ҳаёти ва фаолиятини айнан ушбу жамоага бағишлади. Мессининг жамоадан кетмоқчи экани мени ажаблантирмайди. Аммо раҳбарият томонидан Лионелдек футболчига муносиб ҳурмат йўқлиги мени ҳайрон қолдиради.

«Барселона»дан кетиш вақти келганини сезганимдан сўнг жамоани тарк этиш қарорини қабул қилдим. Бу клуб менга Европа сари эшикларни очди, орзум амалга ошди. Аммо раҳбарият ва менинг қарашларим ўзаро тўғри келмади. Шу боис «Юве»га ўтдим ва ҳозирда бундан афсусланмайман», - дейди Артур Marca мухбири билан суҳбатда.

Маълумот учун, Артур жорий мавсумда «Ювентус» сафида 12 ўйинда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар