O'zbek Ўзбекча
«Орол» 2021 йилдан Суперлигага қўшилиши мумкин
Жума, 11 Декабр
7313

«Қорақалпоғистон Республикасида профессионал футболни ривожлантириш, «Орол» футбол жамоасини қўллаб-қувватлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унда 2021 йилдан бошлаб Нукуснинг «Орол» футбол жамоасини ҳар йили тасдиқланган харажатлар смета ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган маблағлар билан таъминлаш, Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ва ўқув-йиғин машғулотларига ўз вақтида ва мунтазам бориб келишлари учун 1 дона «Yutong» автобуси (44 ўринлик) ва 1 дона «Mercedes benz Tourismo» автобуси (51 ўринлик) билан таъминлаш, 2021 йилдан бошлаб «Орол» футбол жамоасининг Суперлигада истисно тариқасида иштирок этишини таъминлаш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, «Орол» 2020 йилги мавсумни нуфузи жиҳатидан учинчи ўринда турувчи Биринчи Лигада ўтказиб, 12 та клуб ичида 7-ўринни эгаллади. Нукусликлар мамлакатимизнинг Олий лигасида сўнгги марта 2001 йилда иштирок этишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар