O'zbek Ўзбекча
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси йилни 85-ўринда якунлади
Пайшанба, 10 Декабр
2620

ФИФА миллий жамоаларнинг декабрь ойи янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий жамоаси бу ойда ҳам ўз ўрни – 85-поғонада қолган.

2019 йилнинг октябрь ойида 88-ўриндан 85-ўринга кўтарилган Ўзбекистон миллий жамоаси 12 ой давомида шу ўринда қолганди. Жорий йилнинг октябрь ойида эса Эрон (1:2) ва БААга (2:1) қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинларида бир мағлубият ва бир ғалабага эришган вакилларимиз октябрь ойида ниҳоят бир поғона юқорилаб, 84-ўринда қайд этилганди. Ноябрь ойида эса Сурия ва Ироқ билан кечган ўртоқлик учрашувларида мағлубиятга учраган вакилларимиз 85-ўринга тушишди. Якунда йилни ҳам ушбу ўринда якунладик.

Ўзбекистон миллий жамоаси Осиёда Япония (27), Эрон (29), Жанубий Корея (38), Австралия (41), Қатар (59), Саудия Арабистони (67), Ироқ (69), БАА (74), Хитой (75), Сурия (76), Уммон (82) миллий жамоалардан кейин 12-ўринда бормоқда.

Умумий рейтингда пешқадамлар тўртлиги ўзгармаган - Бельгия, Франция, Бразилия ва Англия.

1. Бельгия — 1780 очко
2. Франция — 1755
3. Бразилия — 1743
4. Англия — 1670
5. Португалия — 1662
6. Испания — 1645
7. Аргентина — 1642
8. Уругвай — 1639
9. Мексика — 1632
10. Италия — 1625.
...85. Ўзбекистон – 1283.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар