O'zbek Ўзбекча
Давид Алаба тўрт клубдан бирини танлайди
Пайшанба, 10 Декабр
11097

«Бавария» клуби ҳимоячиси Давид Алаба агенти Пини Захави билан бирга ёзда ўтиши мумкин бўлган клублар рўйхатини белгилаб олган.

Bild нашрининг ёзишича, 2021 йилнинг ёзида Мюнхен клуби билан шартномаси ниҳоясига етадиган Алаба январь ойидан фақат 4 клуб билан музокарага киришади. Булар - «Реал», «Барселона», «Челси» ва «ПСЖ» клубларидир.

Аввалроқ, австриялик футболчи фаолиятини Ла Лиганинг икки гранди «Реал» ёки «Барселона»да давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар