O'zbek Ўзбекча
Темур Кападзе «Локомотив» билан хайрлашди
Чоршанба, 09 Декабр
6967

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги «Локомотив» - ОКМК (0:3) учрашувидан кейин «темирйўлчилар» учун навбатдаги футбол мавсуми якунига етди.

«Бугун, 9 декабрь куни клуб қароргоҳида «Локомотив» ПФК раҳбарияти жамоа аъзолари билан учрашиб, якунига етган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди ва кейинги режалар борасида кичик йиғилиш ташкил этилди. 

Бу мавсум «темирйўлчилар» учун осон ўтмади. Ўзига хос синовли йил бўлди десак янглишмаймиз. Жамоамиз айниқса биринчи даврадан кейин мураккаб ҳолатга тушиб қолганди. Шу боис вазиятни ўнглаш ҳамда жамоани юқори ўринларга кўтариш мақсадида иккинчи давра олдидан мураббийлар штабига Темур Кападзе таклиф этилди. 

Иккинчи даврани Андрей  Микляев - Тимур Кападзе жуфтлиги қўл остида ўтказган «Локомотив» ижобий натижалар қайд этди. Бунда албатта Темур Тоҳировичнинг меҳнати катта эканини айтмасак бўлмайди. Шу боис бугунги йиғилишда Темур Кападзега клубимиз раҳбарияти томонидан эҳтиром кўрсатилди.

Ёш мураббий учун ОКМКга қарши баҳс «Локомотив» мураббийи сифатида охирги ўйин бўлди. Эндиликда Темур Тоҳирович бор эътиборини Ўзбекистон U-19 жамоасига қаратади. Хабарингиз бор, келаси йил март ойида U-19 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади ва ёшлар жамоамизни мазкур мусобақага Темур Кападзе тайёрлайди», - дейилади клуб расмий сайтида.

Маълумот учун, «Локомотив» клуби Суперлига жорий мавсумини 35 очко билан 9-ўринда якунлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар