O'zbek Ўзбекча
Суперлига-2020 якунлари. Бойдуллаев, Ҳошимов, Тожиев ва чемпионатнинг энг қўпол яна 7 футболчиси
Чоршанба, 09 Декабр
3855

Якунига етган 2020 йилги Суперлига баҳслари давомида ҳакамлар томонидан энг кўп марта жазоланган футболчилар статистикасини сарҳисоб қилдик.

Унга кўра, чемпионатимизнинг энг қўпол футболчилари ўнлигидан асосан тажрибали футболчилар ўрин олишди. Жумладан, ўтган мавсумда бўлгани каби жорий мавсумни ҳам икки клуб - ОКМК ва «Қизилқум»да ўтказган Эркин Бойдуллаев қўполлиги учун энг кўп марта жазоланган. 36 ёшли яримҳимоячи Суперлигадаги 21 ўйин давомида 9 марта сариқ ва бир маротаба қизил карточкага лойиқ кўрилган. Бу ўртача қарийб ҳар икки ўйинда битта карточкага тўғри келади.

Бу борада иккинчи ўринда Даврон Ҳошимов қайд этилган. Мавсумни «Локомотив» ва «Навбаҳор» клуби сафида ўтказиб, 21 ўйинда майдонга тушган ҳимоячи қўполлиги учун ҳакамлар томонидан 9 маротаба сариқ карточкага лойиқ кўрилган.

Энг қўпол футболчилар учлигини Камолиддин Тожиев тўлдирган. «Металлург» клубининг 37 ёшли тажрибали ҳимоячиси ҳам мавсум давомида ҳакамлар томонидан 9 марта огоҳлантирилган.

Қуйида Суперлига-2020нинг энг қўпол футболчилари ўнлиги билан танишинг:

1. Эркин Бойдуллаев

Клуби:
ОКМК / Қизилқум
Ўйинлари сони: 21та (1556 дақиқа)
Сариқ карточка: 9та
Қизил карточка: 1та

2. Даврон Ҳошимов

Клуби: Навбаҳор / Локомотив
Ўйинлари сони: 21та (1867 дақиқа)
Сариқ карточка: 9та
Қизил карточка: йўқ

3. Камолиддин Тожиев

Клуби: Металлург
Ўйинлари сони: 24та (2085 дақиқа)
Сариқ карточка: 9та
Қизил карточка: йўқ

4. Жаҳонгир Меҳмонов

Клуби: Сурхон
Ўйинлари сони: 22та (1966 дақиқа)
Сариқ карточка: 8та
Қизил карточка: йўқ

5. Ифеани Ифеани

Клуби: Машъал
Ўйинлари сони: 20та (1453 дақиқа)
Сариқ карточка: 8та
Қизил карточка: йўқ

6. Бобур Акбаров

Клуби: Қўқон-1912
Ўйинлари сони: 23та (2029 дақиқа)
Сариқ карточка: 6та
Қизил карточка: 1та

7. Егор Кримец

Клуби: Пахтакор
Ўйинлари сони: 21та (1647 дақиқа)
Сариқ карточка: 6та
Қизил карточка: 1та

8. Руслан Маргиев

Клуби: Қизилқум
Ўйинлари сони: 25та (2174 дақиқа)
Сариқ карточка: 5та
Қизил карточка: 1та

9. Ҳожиакбар Алижонов

Клуби: Пахтакор
Ўйинлари сони: 23та (1834 дақиқа)
Сариқ карточка: 5та
Қизил карточка: 1та

10. Шаҳзод Шайманов

Клуби: Локомотив
Ўйинлари сони: 19та (1159 дақиқа)
Сариқ карточка: 5та
Қизил карточка: 1та.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 2019 мавсум якунларига кўра, «Сўғдиёна» ҳимоячиси Сардор Қулматов 9та сариқ карточка билан чемпионатнинг энг қўпол ўйинчисига айланганди. Ундан кейинги ўринларда 8та огоҳлантириш билан Эркин Бойдуллаев, «Пахтакор» ҳимоячиси Егор Кримец ва «Динамо» ҳимоячиси Ҳакимхон Аъламхонов қайд этилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар