O'zbek Ўзбекча
«Бавария» «Барса» яримҳимоячисига таклиф билан чиқмоқчи
Чоршанба, 09 Декабр
5739

Мюнхенинг «Бавария» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонгга қизиқиш билдирмоқда, дея ёзмоқда Mundo Deportivo.

Манбанинг ёзишича, немис клуби вакиллари нидерландиялик футболчининг агенти Али Дурсонга Де Йонг масаласида алоқага чиққан. Унда томонлар футболчининг Германия клубига ўтиш имкониятларини кўриб чиққан.

Қайд этилишича, «Бавария» де Йонг учун шартномасида белгиланган 400 миллион евро товон пулини эмас, трансфер бозоридаги нархини таклиф қилмоқчи. Каталония клуби молиявий муаммолари туфайли 23 ёшли футболчиси борасидаги таклифни кўриб чиқиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар