O'zbek Ўзбекча
Аргентинани 2014 йилги жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан мураббий вафот этди
Чоршанба, 09 Декабр
7646

Таниқли аргентиналик мураббийи Алехандро Сабелья 67 ёшида вафот этди, деб хабар беради TNT Sports.

Аргентина миллий жамоасининг собиқ устози коронавирус инфекцияси туфайли кучайган юрак хасталигидан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Сабелья Аргентинани 2011 йилдан 2014 йилгача бошқариб, 2014 йилги мундиалда жамоани финалгача олиб борган. Ҳал қилувчи баҳсда эса Германияга (0:1) имконият бой берилган.

Шунингдек, Сабелья «Эстудиантес» клуби билан Аргентина чемпионлиги ва Либертадорес Кубогини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар