O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон кубоги. «Машъал» қўшимча бўлимдаги голлар эвазига «Шўртан»ни мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди
Сешанба, 08 Декабр
1600

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги яна бир учрашув ўз ниҳоясига етди.

«Машъал» эса ўз майдонида «Шўртан»ни қабул қилди. Учрашувда ҳисобни Ғузор клуби вакиллари очган бўлса-да, муборакликлар асосий вақтда ҳисобни тенглаштиришди. 

Қўшимча бўлимларда эса муборакликлар форварди Шерзод Темиров дублга эришиб, «Машъал»га чоракфиналга йўлланма келтирди.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
«Машъал» - «Шўртан» - 3:1
Ҳакам
: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Голлар: Асадбек Жўрақулов 79, Шерзод Темиров 103, 106 - Шокир Йўлдошев 43.
«Машъал»: 30. Шохруҳ Эшбўтаев, 11.Мўмин Мелиев, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллоев, 19. Сардор Абдураимов, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукруллаев, 27. Сардорбек Эминов, 44. Ҳусниддин Маҳмудов, 71. Муҳриддин Расулов, 76.Абдумалик Норқобилов (10.Шерзод Темиров, 65).
«Шўртан»: 16. Акмал Раҳимов, 14. Шокир Йўлдошев, 17. Элёр Омонжонов, 19. Шербек Эшмуродов, 24. Бекзод Сувонов, 27. Ислом Шодмонов, 28. Санжар Тўрақулов, 34. Шаҳбоз Жўраев, 57. Шахобиддин Самадов, 77. Салоҳиддин Санақулов, 85. Асадбек Самариддинов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар