O'zbek Ўзбекча
Шомуродов Рибери билан бир хил натижа қайд этди
Сешанба, 08 Декабр
11388

Whoscored статистик портали Италия А Серияси 10-тури доирасидаги «Фиорентина» - «Женоа» (1:1) учрашувидан кейин икки жамоа футболчилари ўйинини баҳолаб, энг яхши ўйинчиларни аниқлади.

Статистик портал дуранг натижа қайд этилган учрашувда Генуя клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ҳаракатларини 10 баллик баҳолаш тизимида 6,37 баллга баҳолаган. Ўзбекистонлик форварднинг ҳужумдаги шериги Скамакка меҳмонлар сафида энг юқори балл олган ўйинчи бўлди – 7,01. «Фиорентина» сафида энг юқори баҳо ҳимоячи Миленковичга берилган – 7,03 балл.

Флоренциядаги учрашувда Элдор Шомуродов 65-дақиқада ўз ўрнини Пьяцага бўшатиб берган ва айнан хорватлиялик форвард «Женоа»нинг голига муаллифлик қилган бўлса-да, Whoscored.com сайтида ўйиннинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада тўрт нафар номзод ичида Элдор Шомуродов ҳам киритилган. Овоз бериш жараёнида Кастровилли ва Скамакка бир хил - 33,3 фоиз овоз билан дастлабки икки ўринни банд этган бўлса, Элдор Шомуродов ва флоренцияликлар яримҳимоячиси Франк Рибери бир хил - 16,67 фоиз овоз билан 3-ўринни эгаллашган.

Маълумот учун, «Женоа» клуби навбатдаги турда ўз майдонида амалдаги чемпион «Ювентус»ни қабул қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар