O'zbek Ўзбекча
ПФЛ раҳбари: «Нефтчи»нинг кейинги тақдири, плей-офф ўйинининг ўтиши ёки ўтмаслиги масаласи кўрилмоқда. Жавобгарлик икки хил бўлади»
Душанба, 07 Декабр
8202

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев «Нефтчи» клубининг кейинги тақдири ва Суперлигага ўтиш ўйини ўтказилиши ёки қолдирилиши масаласида фикр билдирди.

«Якунига етган ҳафта ЎзПФЛ учун алоҳида аҳамият касб этди. Бир қатор ишларга улгурдик. Янги йилга қадар шу темпда давом этиб, кўп нарсаларни очиқлашни режалаштирганмиз. Насиб бўлса, улгурамиз.

Хўш, «Нефтчи» — «Турон» ўйини масаласида. Нималар бўлганини ҳамма кўрди. Про лигани режамиздагидан яхшироқ ўтказишга эришдик. Аммо якун чиройли чиқмади. Бунинг учун айбдорлар жавоб беради.

Жавобгарлик бу борада икки хил бўлади. Айни ҳолатда ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси клуб, футболчилар ҳамда клуб раҳбарларининг футболдаги кейинги тақдирига ойдинлик киритиш устида ишлаяпти. Шунингдек, Фарғона ИИББ айбдор шахсларни қонуний жавобгарликка тортган. 

Тартиб-интизом қўмитасининг қарори бизга кимлар ва қандай жазоланиши, «Нефтчи»нинг кейинги тақдири, Суперлига учун ўтиш ўйинининг ўтиши ёки ўтмаслиги каби масалаларни очиқлаши мумкин. Бу борада қўмита ишига на ЎзПФЛ ва на ЎФА аралашади. Барчаси мавжуд регламент асосида амалга ошади. Айни вақтда қўмита иши давом этяпти. Тажрибали экспертлар фаолият олиб борадиган қўмита ишни холис кўриб чиқишига шубҳа қилмаймиз. Кутамиз», - дейди ПФЛ раҳбари телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров «Нефтчи» клубида йиғилиш ўтказиб, клуб бош мураббийи Абдусамат Дўрмоновни истеъфога чиқарган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар