O'zbek Ўзбекча
Ҳоланд ва «Боруссия»нинг яна 6 нафар футболчиси ЕЧЛ 6-турида майдонга тушмайди
Душанба, 07 Декабр
3778

Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги «Зенит» - «Боруссия» учрашувидан олдин Дортмунд клуби бош мураббийи Люсьен Фавр таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

«Биз гуруҳдан кейинги босқичга чиққан бўлсак-да, «Зенит»га қарши ўйинда ҳам фақат ғалаба ниятида ўйнаймиз. Бу баҳсда бир қатор футболчиларимиз майдонга тушмайди. Ҳоланд, Менье, Дилэйни, Аканжи, Рафаэл Геррейру, Даҳуд ва Морей ўйинни ўтказиб юборишади. 

Биринчи ўринни эгаллаш қай даража муҳим? Биз «Лацио» билан дуранг қайд этиб, гуруҳдан чиққандик. Сешанба куни ҳам фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз. Чунки гуруҳни пешқадам сифатида якунлаш қуръа ташлаш жараёнида бизга қўл келиши мумкин», - дейди Фавр ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.

Маълумот учун, «Зенит» - «Боруссия» учрашуви 8 декабрь, сешанба куни соат 22:55да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар