O'zbek Ўзбекча
«Милан» А Серияда сўнгги 65 йилдаги энг яхши стартини қайд этди
Душанба, 07 Декабр
3228

«Милан» Италия чемпионатининг 10-туридан сафарда «Сампдория»ни (2:1) мағлуб этди.

Opta Paolo'нинг ёзишича, дастлабки 10та турда 8 бор ғалаба қозонган «россонери» сўнгги 65 йилдаги энг яхши стартини қайд этди. Клуб тарихидаги энг яхши старт 1954/55 йилги мавсумга тўғри келади: дастлабки 10 ўйинда 9 ғалаба.

«Милан» 10та ўйиндан сўнг 26 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа  А Серия доирасида 22 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар