O'zbek Ўзбекча
Лукаку: «Жаҳоннинг энг кучли беш ҳужумчисидан бириман»
Душанба, 07 Декабр
4995

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўзини жаҳоннинг етакчи форвардларидан бири деб ҳисоблашини маълум қилди.

«Позиция танлаш, ҳаракатланиш ва тактик жиҳатдан ҳеч қачон хато қилмайман. Мен жаҳоннинг топ-5 ҳужумчилари орасидаман. Роналду, Месси ва Левандовски ўз имкониятларидан ҳам баландроқ сакрай олган экан, нега мен қила олмаслигим керак?» – дейди бельгиялик форвард France Football нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Лукаку А Серия жорий мавсумида 9 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар