O'zbek Ўзбекча
«Бунёдкор» Навоийда «Қизилқум»га мағлуб бўлиб, Ўзбекистон кубогини тарк этди
Душанба, 07 Декабр
1908

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида «Бунёдкор» Навоийда «Қизилқум»га қарши майдонга тушди.

Учрашувда Миржалол Қосимов, Жасур Азимов ва Олег Толмасовнинг голлари Ҳамид Актамов жамоасига ғалаба келтирди. Вадим Абрамов шогирдлари захирадан майдонга тушган Миржаҳон Мираҳмадовнинг голи эвазига йирик ҳисобни қисқартирган бўлишса-да, мағлубиятдан қутила олишмади. Учрашувда киритилган 3та голда ҳам меҳмонлар дарвозабонлари Абдумавлон Абдужалилов ва Сарвар Каримов ўта қўпол хатоларга йўл қўйишди. 

Ушбу натижа билан «Қизилқум» чоракфиналга йўлланма олган бўлса, «Бунёдкор» кубок баҳсларини эрта тарк этди.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал.
«Қизилқум» - «Бунёдкор» - 3:1
Ҳакам
: Вадим Агишев (Тошкент)
Голлар: Миржалол Қосимов 43, Жасур Азимов 52, Олег Толмасов 70 - Миржаҳон Мираҳмадов, 76.
«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 4. Миржалол Қосимов, 6.Эркин Бойдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (15.Воҳид Шодиев, 70), 11.Қадамбой Нурметов (44. Иброҳим Томива, 55), 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Жасур Азимов, 21.Муҳсин Убайдуллаев (77.Суннатилла Абдуллажонов, 70), 23.Шерали Жўраев, 75.Олег Толмасов.
«Бунёдкор»: 1.Абдумавлон Абдужалилов (71.Сарвар Каримов, 54), 3.Ислом Қобилов, 5.Иброҳимхалил Йўлдошев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев (37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 73), 13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов, 26.Улуғбек Абдуллаев, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (49.Фаррух Икромов, 55), 90.Шаҳбоз Эркинов (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 54).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар