O'zbek Ўзбекча
А Серия. «Интер» ўз уйида «Болонья»ни мағлуб этди, Ҳакимида дубль
Якшанба, 06 Декабр
2065
Фото: Twitter/Inter

Италия чемпионатининг 10-турида «Интер» ўз майдонида «Болонья»ни қабул қилиб, қаторасига учинчи ғалабасига эришди. Лукаку ва Ҳакимининг (2та) голларига меҳмонлардан Вигнато бир бор жавоб берди.

«Интер» очколарини 21тага етказиб, 2-ўринга қайтди. 12 очкога эга «Болонья» 10-поғонада қолди. 

А Серия, 10-тур

Интер – Болонья 3:1
5 декабрь, «Жузеппе Меацца»
Голлар: Лукаку (16), Ҳакими (45, 70) – Вигнато (67).
Интер – Ҳанданович, де Врей, Шкриньяр, Бастони (Д`Амброзио, 83), Ҳакими (Дармиан, 71), Брозович, Гальярдини, Видаль (Барелла, 71), Перишич, Санчес (Эриксен, 90), Лукаку (Мартинес, 71). 
Болонья – Скорупски, де Сильвестри, Томиясу, Ларангейра, Ҳики (Ҳайлоти, 63), Сванберг (Виньято, 63), Медель (Домингес, 63), Сориано, Схаутен, Паласио (Вергани, 79), Барроу (Рабби, 79).
Огоҳлантиришлар: Ҳики (54), Ҳакими (66), Ларангейра (74).

Ўхшаш янгиликлар