O'zbek Ўзбекча
«Машъал» камерунлик ва украиналик футболчиси билан хайрлашди
Шанба, 05 Декабр
3282

2020 йилги Суперлига баҳслари якунига етгач, «Машъал» клуби уч нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди.

«Мавсум бошида «газчилар» сафига келиб қўшилган украиналик легионер Денис Васильев, камерунлик Элла Кен Арманд ва Никита Павленко сингари футболчилар шартномаси якунлангани боис Муборак клубини тарк этишди», - дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Маълумот учун, Дилявер Ваниев қўл остидаги «Машъал» жорий мавсумда 29 очко билан чемпионатни 10-ўринда якунлади. 

Аввалроқ, клуб молиявий муаммоларни бошдан кечираётгани, футболчилар бир неча ойдан буён маош олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар