O'zbek Ўзбекча
Балотелли Бразилия клуби билан шартнома имзолашга яқин
Шанба, 05 Декабр
2748

Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли катта эҳтимол билан фаолиятини Бразилияда давом эттиради, деб хабар беради журналист Николо Скира.

Манбага кўра, 30 ёшли футболчи «Васко да Гама» сафига қўшилади ва 2021 йил декабргача мўлжалланган шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши 2,5 млн еврога ташкил этади. Томонлар музокараларнинг ҳал қилувчи босқичида. 

Эслатиб ўтамиз, Марио март ойидан бери футбол ўйнамайди ва ҳозирда эркин агент саналади. Унинг сўнгги жамоаси «Брешиа» эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар