O'zbek Ўзбекча
Аллегри Роналдунинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатини айтди
Шанба, 05 Декабр
10298

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мураббийлик фаолиятимда руҳий жиҳатдан кучли бўлган футболчилар бор эди: ҳимоячилар Жоржо Кьеллини ва Алессандро Неста, яримҳимоячилар Женнаро Гаттузо ва Кларенс Зеедорф, ҳужумчилар Златан Ибраҳимович ва Криштиану Роналду.

Роналду – менталитет томондан топ-ўйинчи. Бу – унинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳати. У беш мартадан «Олтин тўп»ни ва Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритган, Европа чемпионатида ғолиб бўлган. Бу жуда қийин. У ҳар йили олдига янги мақсадлар қўяди», – дея Аллегрининг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот ўрнида, Роналду Турин клубида 2018/19 йилги мавсумда Аллегри қўл остида тўп тепган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар