O'zbek Ўзбекча
Шов-шувли «Нефтчи» – «Турон» ўйини ва Ислом Тўхтахўжаев билан суҳбат. FootWeek Фарғонада
Жума, 04 Декабр
7635

FootWeek лойиҳаси футбол ҳақида турли гўшалардан лавҳалар тайёрлашда давом этади. Бобур Акмалов муаллифлик кўрсатувининг навбатдаги сони учун Фарғонага сафар қилди. Дастурнинг янги сонидан Пролиганинг ҳал қилувчи ўйини, унинг атрофидаги воқеалар ва Ислом Тўхтахўжаев билан интервью ўрин олган.

Айтиш жоизки, сафар кутилмаган воқеаларга бой бўлди. «Нефтчи» ва «Турон» клублари ўртасидаги ўйин ва унинг атрофидаги воқеалардан кўпчилик хабар топиб улгурди. Можароли ўйиндан жонли, воқеалар марказидан олинган қизиқарли лавҳалар айнан шу кўрсатувдан жой олди.

Кўрсатувда бошловчи ўйин руҳиятини, антуражни етказишга ҳаракат қилади. Стадионга оқиб келаётган мухлислар, кайфиятлар, эмоциялар, мухлислик ҳис-ҳаяжони, футболчилар ва мураббийларнинг ҳолати жам бўлган кўрсатувда, оператор билан бирга ўйиндан аввал ва ҳатто ўйин танаффусида кийим алмаштириш хонасигача кириб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон миллий жамоаси ва Хитойнинг «Шэньян Урбан» клуби аъзоси Ислом Тўхтахўжаев билан интервьюда ўзбек ва хитой футболи ичидаги кўплаб мавзуларда сўз боради.

Келишилган ўйинлар, маош тўламаётган клублар, майдонлар аҳволи, Саркисяндан кейин ўзига кела олмаётган «Нефтчи», миллий жамоадаги ҳозирги ҳолат, Абрамов ўтказаётган синовлар ва йиғинлар каби мавзулар шулар жумласидан.

Ислом Тўхтахўжаев ишлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида Хитой футболи мисолида гапириб, ўзининг келажагини қай соҳада кўраётганига ҳам тўхталиб ўтди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар