O'zbek Ўзбекча
«Наполи» стадионига расман Марадона номи берилди
Жума, 04 Декабр
3160

«Наполи» клубининг уй стадиони «Сан-Паоло» расман жамоанинг собиқ футболчиси Диего Марадона номига ўзгартирилди.

4 декабрь кунги қарор билан аренага марҳум Диего Армандо Марадона номи берилди. Бу ҳақдаги таклифни Неаполь шаҳри мэри Луижи Де Мажистрис ва маслаҳатчиси Алессандра Клементе шаҳар кенгашига киритгач, кенгашнинг барча аъзолари бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

Маълумот учун, Марадона «Наполи» жамоасида 1984 йилдан 1991 йилгача тўп суриб, икки карра Италия чемпиони (1986/87, 1989/90), кубок ва суперкубок ғолиби ҳамда УЕФА кубогига эга чиққан (1988/89).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар