O'zbek Ўзбекча
Куман: «18 очко тўплашни хоҳлаймиз»
Пайшанба, 03 Декабр
3602

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман EЧЛнинг 5-туридан ўрин олган «Ференцварош»га (3:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва ажойиб ўйнадик. Имкониятлар яратдик, чиройли голлар урдик, яхши ритмда ҳаракат қилдик. Умид қиламанки, чемпионатда ҳам худди шундай ўйнаймиз.

Энг муҳими, кейинги босқичдамиз. Аммо гуруҳда биринчи бўлишни хоҳлаймиз. Бизга 18 очко керак. 

Бизда яхши таркиб бор ва шу сабабли баъзи футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Ўйнаганлар бунга муносиб эканликларини намойиш этишди.

Футболчининг фаолияти ҳар доим ўзига бўлган ишонч даражасига боғлиқ. Гризманн доим ўйинини яхшилаш ва жамоага кўпроқ фойда келтириш учун астойдил ҳаракат қилади. У, ниҳоят, кетма-кет голлар урмоқда. Умид қиламанки, у шу руҳда давом этади.

Дембеле – ажойиб, сифатли футболчи. У жуда тезкор, икки оёғи билан ўйнай олади ва самарали ҳаракат қилади. Энг муҳими, у соғлом ва кўп ишлайди», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар