O'zbek Ўзбекча
Зидан Азарнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди
Сешанба, 01 Декабр
6497

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа яримҳимоячиси Эден Азарнинг жароҳати хақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик хавбек Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган «Алавес»га (1:2) қарши баҳсда сон мушакларидан жароҳат олди ва тахминан 3 ҳафтага сафдан чиқди.

«Оғир вазият, лекин бунга чидаш керак. У илгари ҳеч қачон жароҳат олмаган эди, аммо ҳозир... 

У кучли бўлиб қайтади. Психологик ҳужум? Йўқ, Эден буни бошдан кечирмаяпти. У жуда кучли. Жароҳатлар барча жамоаларда учрайди. Азарга ёки унинг маҳоратига шубҳа қилмайман. Умид қиламанки, у тез орада сафга қайтади», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар