O'zbek Ўзбекча
«Реал»нинг собиқ президенти: «Роналдуни сотиш – Переснинг энг катта хатоси»
Сешанба, 01 Декабр
5834

«Реал»нинг собиқ президенти Рамон Кальдерон 2018 йили Мадрид клубидан «Ювентус»га ўтган хужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Футболга бўлган муносабат Роналдуни енгилмас қилади. Шубҳасиз, у спортда муваффақият қозонишга интилаётган ёшлар учун намунадир. Роналду «Реал»га ўтиш даражасини кўтариш, совринлар ютиш ва тан олиниш учун ажойиб имконият эканлигини тушунди. У янглишмади, кўплаб совринлар ютди ва рекордлар ўрнатди. Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Флорентино Перес «Реал»даги 9 йиллик фаолияти давомида Роналдуни сотишда катта хатога йўл қўйди. Бу – шармандалик, чунки у Италияда ҳанузгача дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини исботламоқда», – дея Кальдероннинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар