O'zbek Ўзбекча
Пирло: «Танқидларни ёқтираман»
Сешанба, 01 Декабр
1538

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло танқидларга ўрганиб қолганини айтди.

«Танқидларни ёқтираман, демак, кимнидир хавотирлантиряпман. Йиллар давомида бунга кўникиб қолганман. 

Киевнинг «Динамо»сига қарши баҳс биз учун муҳим аҳамият касб этади. Муносиб ҳаракат қилишимиз ва яхшиланишимиз керак. Ўйинимизга етишмаётган жиҳатларни қайтаришимиз керак.

Кьеллинида соғлик билан янги муаммолар бор. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам ротация қиламиз», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Маълумот учун, «Ювентус» А Серия турнир жадвалида 17 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар