O'zbek Ўзбекча
ПФЛ директори Фарғонадаги ўйин ҳақида: «Учрашувдан кейинги ҳолатлар ЎФА томонидан алоҳида ўрганилади»
Сешанба, 01 Декабр
9708

ПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Фарғонада ўтган «Нефтчи» - «Турон» (0:1) ўртасидаги учрашув ва ўйиндан кейинги тартибсизлик ҳақида фикр билдирди.

«Нефтчи» – «Турон» учрашуви ҳакамлари ўйинни эътирозларсиз бошқариб борди. Улар билан ҳозир ҳаммаси жойида. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мураккаб учрашувда ишлаган ҳакамлар бригадасига миннатдорчилик билдиради.

Шунингдек, учрашувни бошидан охирига қадар стадиондан кузатиб борган, тақдирлаш маросимида иштирок этган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга миннатдорчилик билдирамиз. Учрашув фантастик руҳда ўтди ва у узоқ йиллар унутилмайдиган бўлди. Учрашувдан кейинги ҳолатлар ЎФА томонидан алоҳида ўрганилади», - дея ёзади Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Маълумот учун, Фарғонадаги учрашувда «Нефтчи» Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқиш имкониятини қўлдан чиқаргач, дастлаб футболчилар ҳакамларга ташланишди, сўнг клуб ходимлари ҳам вазиятга аралашишди. Натижада трибунадаги маҳаллий мухлислар ҳам майдонда тартибсизлик юзага келтириб, ҳакамларни дўппослашди. Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги наманганлик ҳакамлар майдонни қийин аҳволда тарк этишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар