O'zbek Ўзбекча
Начо «Реал»нинг ўйинини танқид қилди 
Сешанба, 01 Декабр
6984

«Реал» ҳимоячиси Начо Фернандес жамоасининг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳимояда яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз, чунки ўйинлар шу тарзда ютилади. Лекин сўнгги ўйинлардаги хатолар билан совринлар юта олмаймиз. Яхши бўлмаган таркибий қисмларни такомиллаштириш устида ишлаяпмиз.

«Реал» сафида ҳеч бўлмаганда 1та ўйинда майдонга тушаман, деб ўйламагандим. Аммо ҳозиргача жамоа таркибида деярли 200та ўйин ўтказдим. Ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман. Ҳаётдан бошқа ҳеч нарса кутмайман.

Ҳар доим бўлишни хоҳлаган клубимда ўйнаяпман. Менга ҳар йили ёзда Европанинг бошқа клубларидан таклифлар келади, лекин бу ерда ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман», – дея Начонинг сўзларини  келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар