O'zbek Ўзбекча
Аргентиналиклар Марадонани 10 минг песолик банкнотада тасвирлашни илтимос қилишди
Сешанба, 01 Декабр
1874

Аргентиналиклар ҳукуматга эндиликда марҳум футболчи Диего Марадонани 10 минг песолик банкнотада тасвирлаш илтимоси билан мурожаат қилишди.

Бу борадаги акция Change.org сайтида 30 ноябрда йўлга қўйилди ва айни вақтда 137 мингдан кўпроқ имзо тўплади.

Ҳозирда Аргентинада муомалада бўлган энг йирик купюра минг песо қийматга эга. 

Янги банкнотанинг дизайни ҳам ҳам таклиф қилинган. У Аргентина байроғи каби оқ-кўк рангларда бўлади. Банкнота марказида Марадонанинг ёшлигидаги сурати, орқа фонда эса у томонидан қўлга киритилган жаҳон кубоги тасвирланади. 

Аргентина ҳукумати ҳозирча бу илтимосга ҳеч қандай жавоб бермаган.

Аввалроқ Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдаги аэропорт эгалари аэропорт ҳудудида марҳум футболчининг ҳайкалини ўрнатишга ваъда беришганди. Бундан ташқари, Марадона ўз вақтида тўп сурган Италиянинг Неапол шаҳридаги стадион унинг шарафига қайта номланади.

Афсонавий футболчи 25 ноябрда 60 ёшида юрак хуружидан вафот этди. У пойтахт яқинида жойлашган Тигр шаҳридаги уйида миясида ўтказилган жарроҳлик операциясидан кейин тикланаётган бўлган.   

26 ноябрда президент қароргоҳида Марадона билан видолашиш маросими бўлиб ўтган. Футболчи Буэнос-Айрес яқинидаги қабристонда ота-онаси қабрлари ёнига дафн этилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар