O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «Вест Ҳэм» ўз майдонида «Астон Вилла»дан устун келиб, 5-поғонага чиқиб олди
Сешанба, 01 Декабр
418

Премьер-лиганинг 10-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Вест Ҳэм» Лондонда «Астон Вилла» устидан ғалаба қозонди. Огбонна ва Боуэннинг голларига бирмингемликлардан Грилиш бир бор жавоб берди. Меҳмонлар уйга 1 очко билан қайтишлари ҳам мумкин эди, аммо Уоткинс пенальтидан фойдалана олмади.

«Вест Ҳэм» очколарини 17тага етказиб, 5-ўринга чиқиб олди. 15 очкога эга «Астон Вилла» 10-поғонага тушиб кетди.

АПЛ, 10-тур

Вест Ҳэм – Астон Вилла 2:1
30 ноябрь, «Олимпийский»
Голлар: Огбонна (2), Боуэн (46) – Грилиш (25).
Амалга оширилмаган пенальти: Уоткинс (74).
Вест Ҳэм – Фабианьски, Масуаку (Бинраҳма, 46), Крессуэлл, Огбонна, Цоуфал, Форнальс, Соучек, Боуэн (Нобл, 79), Райс, Бальбуэна, Антонио (Аллер, 46). 
Астон Вилла – Мартинес, Мингз, Таргетт, Конса, Кэш (Ал-Муҳаммади, 88), Макгинн, Грилиш, Ҳуриҳэйн (Эл-Ғози, 74), Трезеге (Траоре, 74), Дуглас Луис, Уоткинс.

Ўхшаш янгиликлар