O'zbek Ўзбекча
2021 йилги Осиё Чемпионлар лигаси ўйинлари апрель ойигача бошланмайди
Сешанба, 01 Декабр
2089

Осиё Чемпионлар лигаси навбатдаги мавсуми одатдагидан кечроқ бошланадиган бўлди.

Tribuna.uz манбасининг хабар беришича, Осиё футбол конфедерацияси клублари ОЧЛда иштирок этадиган мамлакат миллий футбол ассоциацияларига хат йўллаб, 2021 йилги Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ва гуруҳ босқичи одатдагидек январь ёки февраль ойидан бошланмаслигини маълум қилган. ОФК қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирини апрель ойигача бошламаслигини билдирган. 

Қайд этилишича, ОФК клублар билан маслаҳат қилиб, жамоаларнинг уй-сафар тизимида тўп суриш имконияти ва ўйинларни битта мамлакатда ўтказиш борасидаги фикрини сўраган. Ташкилот 2021 йилда ОФК ва ФИФА доирасидаги расмий ўйинлар кўплиги боис, шундай қарорга келган.

Шундай экан, халқаро майдонда иштирок этадиган Ўзбекистон клублари 2021 йилги мавсумни январь ойидаёқ хорижий мамлакатларда ўтказишига ҳожат қолмайди. Суперлига ва ОЧЛ баҳор ойидан бошланишини инобатга олсак, клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни нисбатан кечроқ бошлашлари мумкин бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар