O'zbek Ўзбекча
«Ювентус» Дибалани Икардига алмашмоқчи
Душанба, 30 Ноябр
2406

«Пари Сен-Жермен» клубининг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Calciomercato.com.

Манбанинг ёзишича, Турин клуби ўз ҳужумчиси Пауло Дибалани Мауро Икарди билан алмашиш ҳақида ўйламоқда. «Юве» раҳбарияти шартномани узайтириш борасида Дибала билан келишувга эриша олмаётгани туфайли шундай қарорга келиши мумкин. Клуб бу борадаги таклифни ёзги трансфер ойнасида амалга оширмоқчи. Паоло билан туринликлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилда ниҳоясига етади. 

Маълумот учун, 27 ёшли форвард жорий мавсумда туринликлар сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Икарди эса «ПСЖ» сафида Франция чемпионати жорий мавсумида 5 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар