O'zbek Ўзбекча
Немис футбол иттифоқи Йоахим Лёв борасида бир қарорга келди
Душанба, 30 Ноябр
8546

Йоахим Лёв Германия миллий жамоаси бош мураббийи сифатидаги ишини давом эттирадиган бўлди, дея хабар бермоқда немис футбол иттифоқи (DFB) расмий сайти.

Бугун, 30 ноябрь куни Лёв ташкилот раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, миллий жамоадаги вазият муҳокама қилинган. Учрашув якунида Испаниядан учралган мағлубиятга қарамай (0:6), 60 ёшли мутахассис Германия миллий жамоасидаги ишини давом эттириши маълум қилинган. Немис футбол иттифоқи Лёв ва унинг мураббийлар штабига ишонч билдиришда давом этишини билдирган.

Аввалроқ, Лёв Германия миллий жамоасини тарк этган тақдирда, немис футбол иттифоқи «Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Фликни таклиф этмоқчи эканлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар